Logo

«Қўқон патири» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Бугун 20:201 дақиқа

Маҳсулотнинг номи ва анъанавий тайёрлаш усули ҳуқуқий ҳимоя остига олинди.

«Қўқон патири» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди © ijtimoiy tarmoqlar

Фарғона вилоятига хос бўлган «Қўқон патири» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қўқоннинг ноёб гастрономик мерос намуналаридан бири бўлган ушбу нон тури ўзининг бетакрор таъми, анъанавий рецепти ва тайёрлаш технологияси билан ажралиб туради. Ўзига хос тайёрлаш усули туфайли мазкур патир бир неча ҳафта давомида ўз сифати ва таъмини сақлаб қолиши билан машҳур.

Ҳуқуқий ҳимоя ва халқаро тарғибот

Қайд этилишича, «Қўқон патири»нинг географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олиниши маҳсулот номи ва уни тайёрлашнинг анъанавий технологиясини ҳуқуқий ҳимоя қилишга, шунингдек, сифат стандартларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, Фарғона вилоятининг гастрономик брендини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш имконини беради.

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг маълум бир ҳудудга мансублигини ҳамда унинг сифати, шуҳрати ва ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуднинг табиий-иқлимий ва ижтимоий-маданий омиллари билан чамбарчас боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.

Теглар

Мавзуга оид