Қозоғистон 2028-йилгача 4 та янги аэропорт қурмоқчи

Бугун 12:401 дақиқа

Янги аэропортлар, учиш-қўниш йўлаклари ва модернизация лойиҳалари орқали мамлакат транспорт тизими кучайтирилади.

Қозоғистон 2028-йилгача 4 та янги аэропорт қурмоқчи © orda.kz

Қозоғистонда 2028-йилга қадар тўртта янги аэропорт қуриш, иккита учиш-қўниш йўлагини барпо этиш ва бешта шаҳарда инфратузилмани модернизация қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Транспорт вазирлигига таяниб, «Orda.kz» хабар берди.

Ким молиялаштиради?

Маълумотларга кўра, янги аэропортларнинг асосий қисми «Казаэронавигация» республика давлат корхонаси томонидан ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Шу билан бирга, дам олувчилар жорий ёз мавсумида янги аэропортлар орқали ҳудудлар курортларига учиб бориши эҳтимоли кам, чунки Катон-Қарағай, Зайсан ва Кендерлидаги қурилиш ишлари 2026-йил охиригача якунланиши режалаштирилган.

«Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш РГП «Казаэронавигация» томонидан ўз маблағлари ҳисобидан таъминланди. Арқалиқ шаҳридаги аэропорт қурилиши эса республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилди», – дейилади идорада.

Аэронавигация хизматлари

«Казаэронавигация» сайтида қайд этилишича, корхона ходимлари халқаро стандартларга мувофиқ хавфсиз ва сифатли аэронавигация хизматларини кўрсатиш ҳамда фуқаро авиацияси соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш билан шуғулланади.

Олмота халқаро аэропорти ҳам кенг кўламли модернизацияни давом эттириб, минтақанинг энг йирик авиация хабларидан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлаётгани хабар қилинган.

Теглар

Мавзуга оид