add

Қозоғистон суюлтирилган газ экспортига қўйилган чекловни узайтирди

Истиснолар ер қаъридан фойдаланувчилар, Қорачағаноқ, транзит ва гуманитар ёрдам учун белгиланган.

Қозоғистон суюлтирилган газ экспортига қўйилган чекловни узайтирди

Қозоғистон олти ой муддатга автомобил ва темир йўл транспортида суюлтирилган газни олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий этмоқда. Тегишли буйруқ Энергетика вазирлигида имзоланган ва бугундан, 14 ноябрдан кучга киради.

Ҳужжатга кўра, тақиқ суюлтирилган нефт гази, пропан ва бутанга тааллуқли.

Бунда кўрсатилган чекловлар тўрт ҳолатда қўлланилмайди:

— Президент томонидан тасдиқланган маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битимлар ёки ер қаъридан фойдаланиш шартномалари доирасида фаолият юритаётган ҳамда солиқ режими барқарорлигига эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан олиб чиқилиши.

— Қорачағаноқ конининг қозоқ хомашёсидан ишлаб чиқарилган (қайта ишланган) маҳсулотларини экспорт қилиш. Бунда мажбуриятлар халқаро шартномалар билан мустаҳкамланган.

— Йўналишлари Қозоғистон ҳудудидан ташқарида бошланадиган ва тугайдиган транзит ташишлар.

—Ҳукумат қарори асосида кўрсатиладиган гуманитар ёрдам.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2025 йил май ойининг ўрталарида ички бозор эҳтиёжларини қондириш мақсадида суюлтирилган нефт гази, пропан ва бутанни автомобиль ва темир йўл транспорти орқали олиб чиқишга қўйилган олдинги олти ойлик тақиқ муддати узайтирилган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Қозоғистон суюлтирилган газ экспортига қўйилган чекловни узайтирди | Vaqt.uz