Logo

Қозоғистонда бюджет қайта тақсимланмоқда: юзга яқин лойиҳа тўхтатилди

18.06.2026 | 17:251 дақиқа

Шунингдек, бошқа лойиҳаларга йўналтирилган 650 миллиард тенгега яқин маблағ самарасиз ишлатилган бўлиши мумкин.

Қозоғистонда бюджет қайта тақсимланмоқда: юзга яқин лойиҳа тўхтатилди

Қозоғистонда ҳукумат 100 га яқин лойиҳани молиялаштиришни тўхтатди. Депутат Амангелди Нугманов 2025 йилда бюджетга 300 миллиард тенгедан ортиқ маблағ тушмагани, 650 миллиард тенгега яқин маблағ самарасиз ишлатилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Сенатор, шунингдек, 2,4 триллион тенге қайта тақсимланиши ҳақида маълум қилди.


Бош вазир ўринбосари Серик Жумангарин 75 миллиард тенгелик 99 та лойиҳадан молиялаштириш олиб ташланганини, бироқ уларнинг бир қисми бошқа манбалар - давлат жамғармаси, маҳаллий бюджетлар ва грантлар ҳисобидан амалга оширилаётганини айтди.
 

Унинг сўзларига кўра, молиялаштиришни созлаш алоҳида лойиҳалар ва суд жараёнлари учун техник-иқтисодий асослашдаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Жумангарин бир қатор лойиҳаларни республика молиялаштиришдан чиқариш тўғрисидаги қарор бюджет маблағларини бошқа соҳаларга қайта тақсимлаш имконини берганини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.