add

Қозоғистонда доллар сотуви тўхтатилаётгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Бугун 07:581372 дақиқа

Бунгача Қозоғистондаги айрим айирбошлаш шохобчалари ўзларидаги АҚШ валютаси захираларини биржа курси яхшилангунига қадар сотмай туришга қарор қилгани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Қозоғистонда доллар сотуви тўхтатилаётгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Қозоғистон айирбошлаш шохобчалари уюшмаси интернетда тарқалган «айрим шохобчалар доллар сотишни тўхтатди», мазмунидаги хабарларга муносабат билдирди.

КТК телеканали маълумотларига кўра, кеча эрталабдан бошлаб айрим айирбошлаш шохобчалари ўзларидаги АҚШ валютаси захираларини биржа курси яхшилангунига қадар сотмай туришга қарор қилгани ҳақида маълумот тарқалган. Уюшма президенти Арчин Галимбаевнинг таъкидлашича, бу иддаолар фақат кичик шаҳарлардаги логистика муаммолари ортидан пайдо бўлган бўлиши мумкин.

«Айрим айирбошлаш шохобчалари» ҳақидаги гаплар — эҳтимол, чет эл валютаси захираси жисмонан етарли бўлмаган кичик шаҳарларда кузатилган ҳолатдир. Агар масала Алмати, Астана ёки Чимкент каби йирик шаҳарлар ҳақида бўлса, бу миш-мишларни дарҳол инкор этаман. Нақд валюта ликвидлиги бўйича ҳеч қандай муаммо ҳозир мавжуд эмас. Кимдир бошқа жойда нимадир айтаётган бўлса, бу шунчаки фитна, холос», — деган Арчин Галимбаев.

Галимбаев айни вақтда АҚШ валютасига талаб кескин ошганини тасдиқлади. Унга кўра, 4 декабр куни мамлакат бўйлаб доллар сотиб олишга қизиқиш ғалати даражада кўпайган, аммо айирбошлаш шохобчалари бу талабни тўлиқ қондиришга муваффақ бўлган. Шу билан бирга, баъзи фуқаролар қайд этган узилишлар техник ва логистика сабабларидан келиб чиққан.

Мулозимга кўра, агар айрим айирбошлаш шохобчаларида валюта билан боғлиқ қисқа узилиш юз берган бўлса, бу фақат логистика муаммолари. Ярим соат ёки бир соат ичида бу тақчиллик тўлиқ бартараф этилган.

«Айирбошлаш шохобчалари учун бозордаги ҳар қандай «ҳаракат» фойдали, лекин сўнгги пайтларда аҳоли бунга олдингидек фаол реакция билдирмаяпти», — дея изоҳ берди Галимбаев.

Теглар

Мавзуга оид