add

«Сбербанк» Россияга 400 минг ҳиндистонлик мигрантларни олиб кирмоқчи

Бугун 09:185092 Дақиқа

Кадрлар танқислигини ёпиш учун «Сбербанк» Ҳиндистондан ихтисослашган мутахассисларни жамлашни мақсад қилган — гап 400 минг ишчи ҳақида бормоқда.

«Сбербанк» Россияга 400 минг ҳиндистонлик мигрантларни олиб кирмоқчи

«Сбербанк» Россиядаги ишчи кучи етишмовчилигини ҳал этиш учун Ҳиндистондан юз минглаб мутахассисни жалб этиш ташаббуси билан чиқди. Банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Александр Ведяхин Reuters агентлигига берган интервюсида бу йўналишда фаол иш олиб борилаётганини маълум қилди.

Россиядаги ишчи кучи танқислиги 2030 йилга келиб 3 млн кишига етиши мумкин. Герман Грефнинг таъкидлашича, бу муаммони меҳнат мигрантларисиз ҳал қилиб бўлмайди. Ҳиндистондан келаётган ишчилар ўз ватанларида касб ўрганиб, сертификат олган бўлади, улар Россияда ҳам тан олинади. Улар белгиланган иш берувчи орқали виза олади ва бригадалар таркибида келишади.

2024 йилда меҳнат миграцияси кескин ошган. Ҳиндистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули Нилам Ранига кўра, бу йил 400 минг ҳинд ишчиси Россияда ишга жалб қилиниши режалаштирилган. Улар қурилиш шаҳарчаларида яшаб, шартнома тугагач, ватанга қайтишади.

Сбербанк Россия ва Ҳиндистон ўртасида фуқаролар учун пул ўтказмаларини йўлга қўйди. Банкнинг Ҳиндистонда Деҳли ва Мумбайда офислари, Бангалорда IT-ҳаби бор. Ҳозирда у кредитлаш, савдо молияси, миллий валюталарда тўловлар, туристлар ва талабалар учун қулайликлар яратиш каби соҳаларда ҳам фаол ишламоқда.

Банк товар айирбошлаш ҳажмини 100 млрд долларга етказиш мақсадида инфратузилма лойиҳалари ва сармоявий ҳамкорликни ҳам ривожлантирмоқда. Ҳозирги ҳолда бу кўрсаткич 60–70 млрд доллар атрофида.

Санкциялар масаласида Ведяхин АҚШ босимига қарамасдан, рубл-рупия орқали тўловлар давом этаётганини ва долларда иш юритмаслик орқали жиддий муаммолар йўқлигини таъкидлади.

Теглар

Мавзуга оид

«Сбербанк» Россияга 400 минг ҳиндистонлик мигрантларни олиб кирмоқчи | Vaqt.uz