Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

Ташриф давомида Туркистон декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради © Foto: president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 15 май куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлат раҳбари Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш» мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Тадбир давомида кўп томонлама ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида ҳамда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва сунъий интеллектни амалда қўллаш борасида янада кенгайтириш хусусида сўз юритилади.

Делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилади.

Тадбир якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

Теглар

Мавзуга оид