Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Шанси провинсиясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳатлангани муносабати билан ХХР раиси Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади.

Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди © Prezident matbuot xizmati

Президенти Шавкат Мирзиёев Шанси провинсиясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳатлангани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Шунингдек, Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Маълумот учун, бахтсиз ҳодиса 22-май куни соат 19:29 да мамлакат шимолидаги “Люшенюй” кўмир конида юз берган. Газ портлаши оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлган. Воқеа содир бўлган вақтда сменада 247 нафар ишчи бўлган. Хитой раҳбари конда қолаётганларни қутқариш учун барча чораларни кўришга чақирган. У ҳодисани тергов қилишни ва айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилган.

Теглар

Мавзуга оид