add

Шунчаки киринг ва ишланг: пойтахтдаги ҳужжат ва пул талаб қилмайдиган Топ-3 «Book cafe»

Бугун 14:236074 дақиқа

Тошкентда «Book cafe»лар — бир пиёла чой ёки қаҳва устида китоб ўқиш, ноутбукда у бу ишларни бажариб олишга мўлжалланган тинч ва осуда ҳудудлар кўп ва улар ёшларнинг севимли маскани ҳисобланади. Бугун ана шундай ҳудудлардан учтаси ҳақида фотоҳикоя тақдим этамиз.

Шунчаки киринг ва ишланг: пойтахтдаги ҳужжат ва пул талаб қилмайдиган Топ-3 «Book cafe»

Илк манзил — «Asaxiy Books»нинг Tashkent City (Булвар)даги янги, премиум форматдаги филиали. Бу ер Ўзбекистондаги энг катта китоб дўконларидан бири ҳисобланади. Локация пойтахт марказида эканлиги билан ташриф буюрувчилар учун жуда қулай. «Халқлар дўстлиги» метросининг эскалаторли чиқишидан ўнгга бурилиб, Булвар томон юрсангиз, KFC ресторани ёнидаги ушбу бинога тўғри чиқасиз.

bookcafe 01

Дўконга қадам қўйишингиз билан ўзгача илиқлик ва шинамликни ҳис қиласиз. Маълумки, китоблар бор жойда инсон руҳияти тинчланиб, одатдаги ҳаёт ташвишларини бироз бўлса-да унатади. Бу ерда айнан шундай аура ҳукмрон.

bookcafe 02

Жавонлар хилма-хиллиги билан ҳайратга солади: асосий эътибор ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги энг сара, оригинал нашрларга қаратилган. Тил билувчилар учун эса турк, француз, немис ва испан тилларидаги адабиётлардан иборат ихчам, аммо дид билан танланган тўпламлар мавжуд.

bookcafe 03

Замонавийлик ва илм уйғунлашган ушбу масканда, шунингдек, «смарт» аудитория эҳтиёжларига мос гаджет ва техникаларни ҳам топишингиз мумкин.

bookcafe 04

bookcafe 05

bookcafe 06

Бино икки қаватдан иборат бўлиб, биз излаган ижодий макон юқорида жойлашган. Китоблар дунёси билан уйғунлашган бу ҳудудда замонавий дизайндаги шинам мебеллар сизга қулайлик яратади.

bookcafe 07

Маскан турли учрашувлар учун ҳам идеал: тақдимот экрани ва микрофон ҳам мавжуд.

bookcafe 08

Ташриф буюрувчиларга халақит бермайдиган паст овоздаги замонавий классик мусиқалар  атмосферани тўлдириб, киши хаёлини тиниқлаштиришга хизмат қилади.

bookcafe 09

Бу ерда жажжи китобхонлар ҳам эътибордан четда қолмаган. Улар учун ташкил этилган махсус бўлимда қизиқарли адабиётлардан ташқари, мантиқий фикрлашни ривожлантирувчи ўйинчоқлар ҳамда қулай стол-стуллар бор.. Дўкон инфратузилмасидаги яна бир ютуқ – барча санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган, тоза ва шинам ҳожатхонанинг борлиги бўлиб, бу ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайлик улашади.

bookcafe 10

Агарда мутолаа ёки иш давомида чанқоқ ҳис қилсангиз, узоққа бориш шарт эмас — столларга қўйилган менюдан фойдаланиб, исталган ичимликни харид қилиш имконияти яратилган.

bookcafe 11

bookcafe 12

Агар сиз ҳам шовқинли шаҳардан бироз чекиниб, илм ва ижод билан ёлғиз қолишни истасангиз, «Асахий Боокс» – айнан сиз излаган манзил. Шунчаки келинг, ушбу қайноқ муҳитдан илҳом олинг ва вақтингизни энг фойдали сармояга айлантиринг.

 

bookcafe 13

Иккинчи манзилимиз — “Book.uz” китоб дўконлари тармоғининг  нинг Чилонзор тумани, Қатортол кўчасидаги асосий филиалидир. Мазкур маскан пойтахтдаги бой китоб фондига эга, турли тиллардаги адабиётларни ўзида жамлаган йирик марказлардан бири саналади. Локация борасида ҳам қийинчилик йўқ: энг яқин метро – «Новза» бекати. Мўлжал олиш учун эса шаҳарликларга яхши таниш бўлган «Парус» савдо марказини олишингиз мумкин — китоб дўкони унинг биқинида жойлашган.

bookcafe 14

Дўконнинг ўзига хос ташриф қоғози – бу унинг классик руҳи ва бой китоб фондидир.

bookcafe 15

bookcafe 17

bookcafe 16

bookcafe 18

Бу ер ҳақиқий китоб ихлосмандлари учун ноёб манзил ҳисобланади — дўконда сотувда топилиши амримаҳол бўлган, йиллар синовидан ўтган антиквар асарларни ҳам учратиш мумкин.

bookcafe 19

bookcafe 20

Мажмуанинг эътирофга лойиқ жиҳатларидан бири — унда болалар учун алоҳида бўлим ва майдончанинг ташкил этилганидир.

bookcafe 21

bookcafe 22

bookcafe 23

bookcafe 24

bookcafe 25

bookcafe 26

Дўкон ҳудудида уч хил дизайн ечимига эга алоҳида зоналар mavjud.Har бир бўлимда ўқиш ва ишлаш талабларига тўлиқ жавоб берадиган махсус стол-стуллар жойлаштирилган бўлиб, ҳар ким ўзи учун қулай жойни танлаши мумкин.

bookcafe 27

Китобхонлар учун яратилган яна бир имконият – тижорат асосида ишловчи мини-кафедир. Меҳмонлар махсус менюдан ўзларига маъқул қаҳва ёки десертни танлаб, буюртма беришлари ҳамда китоблар қуршовида тамадди қилишлари учун барча шароит яратилган.

bookcafe 28

Рўйхатимиздаги учинчи манзил — пойтахтнинг қоқ марказида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқига қарашли «Ёшлар ижод саройи»нинг иккинчи қаватидан жой олган «Ижод кафе»сидир. Бу масканга етиб бориш учун энг мақбул транспорт — метрополитен. «Мустақиллик майдони» бекатидан чиқиб, чапга бурилишингиз ва бор-йўғи 50 метр одимлашингиз кифоя – замонавий бино қаршингизда намоён бўлади. Локациянинг яна бир ютуғи унинг шаҳарнинг энг сўлим, яшил хиёбонларга туташ ва тинч ҳудудида жойлашганлигидир.

bookcafe 29

bookcafe 30

bookcafe 31

Мазкур “боок-кафе”нинг бошқа шу турдаги масканлардан яққол устунлиги – ўринларнинг сероблигидир. Бу ерда қатъий иш услубидаги стол-стуллардан тортиб, эркин ҳолатда мутолаа қилишга мўлжалланган шинам, юмшоқ мебелларгача етарли миқдорда топилади.

bookcafe 33

bookcafe 34

bookcafe 35

bookcafe 32

Бу ерга кириш учун сиздан на ҳужжат, на маблағ сўралади – жараён тўлиқ эркин. Шу билан бирга, ташрифингизни янада мароқли ўтказиш учун пуллик сервис хизмати ҳам йўлга қўйилган. Агар хоҳиш бўлса, махсус менюдан ўзингизга ёққан егулик ёки ичимликни буюртма қилиб, иш жараёнида тамадди қилиб олишингиз мумкин.

bookcafe 36

Бир вақтлар кутубхоналар сукунат маскани ҳисобланган бўлса, бугунги кунда улар мулоқот, нетворкинг ва креатив ғоялар туғиладиган қайноқ нуқталарга айланмоқда. Юқорида келтирилган учта манзил мисолида биз пойтахтимизда янги «интеллектуал маданият» шаклланаётганига гувоҳ бўлдик. Ҳужжат ва маблағ талаб қилмайдиган бу каби очиқ коворкинг ҳудудлари ёшларнинг нафақат билим олиши, балки жамиятнинг фаол қатлами сифатида шаклланиши учун энг қулай платформадир. Сиздан талаб этиладиган ягона нарса — ташриф буюриш ва имкониятдан фойдаланиш.

Теглар

Жавҳар Чоршанбиева

Жавҳар ЧоршанбиеваМақолалар сони: 3

Барчаси

Мавзуга оид