add

«Си Жинпингни қабул қилишга шароит йўқ» — Трамп Оқ уйни тубдан янгиламоқчи

Бугун 09:063121

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Си Жинпинг каби етакчиларни қабул қилишга шароит йўқлигини айтди ва резиденцияни тубдан янгилашга киришди.

«Си Жинпингни қабул қилишга шароит йўқ» — Трамп Оқ уйни тубдан янгиламоқчи

Доналд Трамп 10 ноябр куни Fox News’га берган интервьюсида Оқ уйнинг ҳозирги ҳолатида Хитой раиси Си Жинпинг ёки бошқа етакчиларни қабул қилиш имкони йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу жой катта расмий тадбирлар учун етарли эмас ва резиденция «тубдан янгиланиш»га муҳтож.

Трамп жорий йил октябрь ойида Жанубий Кореяда Си Жинпинг билан учрашганини ва 2026 йил баҳорида Пекинга ташриф буюришни режалаштираётганини айтди. Унга кўра, Си Жинпинг уни Хитойга таклиф қилган ва ўзи ҳам Хитой раҳбарини Вашингтонга таклиф этган. «Иккала давлат етакчиси сифатида бу учрашувни интиқлик билан кутяпмиз», — деди у.

Шу билан бирга, Оқ уй ҳудудида 200 млн долларлик янги маросимлар зали қурилиши бошланган. 90 минг квадрат фут майдонга эга зални хусусий сармоядорлар ва президентнинг ўзи маблағ билан таъминламоқда. Лойиҳа доирасида тарихий Шарқий қанот биноси бузиб ташланди.

Мазкур қарор АҚШ ичида катта тортишувларга сабаб бўлди. ABC News ва Washington Post ўтказган сўров натижасига кўра, америкаликларнинг 56 фоизи Шарқий қанотни бузишга қарши, 45 фоизи эса «катта қаршилик» билдиради. Фақат 28 фоиз одам янги зал ғоясини қўллаб-қувватлаган.

Шунга қарамай, Трамп сўров натижаларидан безовта эмас. Унинг баёнотига кўра, янги зал Америка буюклигининг рамзига айланади ва халқаро етакчиларни қарши олиш учун асосий маскан бўлади. Шунингдек, у Овал кабинетда Coca-Cola Zero чақирув тугмасини тиклади ва 999 пробали олтиндан ясалган безаклар ўрнатди.

Теглар

Мавзуга оид

«Си Жинпингни қабул қилишга шароит йўқ» — Трамп Оқ уйни тубдан янгиламоқчи | Vaqt.uz