Сўзларда яширинган гўзаллик

21.10.2025 | 16:301 дақиқа

Asia Alliance Bank ўзбек тили байрамида яна бир хайрли ишга қўл урди

Сўзларда яширинган гўзаллик

Ҳар бир сўз ўзида халқ меҳрини, маъносини ва тарихини мужассам этади. Давлат тили кунида биз ҳамюртларимиз билан бирга ўзбек тилининг қанчалик улуғ ва бой эканини яна бир бор эсладик.

Одамлар танлаган сўзлар — тилимизнинг нақадар нафислигини яна бир бор эслатди.

Бугун банк ходимлари учун 21 октябр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Ўзбек тили – миллат ифтихори ва давлат мустақиллигининг руҳий пойдевори” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда “Alliance Academy” бошқармаси бошлиғи ҳамда Ходимлар билан ишлаш бошқармаси Ходимлар малакасини ошириш ва захира билан ишлаш бўлими бошлиғи сўзга чиқишди. Улар ўз чиқишларида ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятига тўхталиб, уни юксалтириш, қадрлаш ҳамда бой сўз бойлигини асраш борасида фикр билдиришди.

Семинар давомида ходимларга тилни чуқур ҳис этиш, нутқ маданиятини ривожлантириш ва тафаккурни бойитишнинг аҳамияти ҳақида маънавий тавсиялар берилди.

21 октябр - Ўзбек тили байрами барчамизга муборак бўлсин!

Asia Alliance Bank — ўзбек тилининг анъаналарини қадрлайдиган банк.

Реклама

Теглар

Мавзуга оид