Logo

Тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Бугун 15:031 дақиқа

Олий суд экстремистик ва террористик деб топилган қарийб 2057 та интернет манбани расман очиқлади.

Тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди © Illyustrativ surat

Ўзбекистон Олий суди диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудида тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхатини тасдиқлади.

2026-йил 3-ноябр ҳолатига кўра, мазкур рўйхатга жами 2 057 та интернет манбаси киритилган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тўлиқ тақиқланди.

Ижтимоий тармоқлар кесимидаги тақсимот

Олий суд маълумотларига кўра, тақиқланган манбаларнинг асосий қисмини Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳлар ташкил этади. Уларнинг сони 967 тани банд қилган.

Ундан кейинги ўринлардаги манбалар қуйидагича тақсимланган:

Instagram — 454 та профил;
Facebook — 276 та саҳифа;
You Tube — 214 та канал;
Tik Tok — 68 та аккаунт;
Одноклассники — 44 та саҳифа;
Threads — 1 та профил;
Веб-сайтлар ва бошқа турдаги манбалар — 33 та.

«Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йилнинг июл ойида эълон қилинган аввалги рўйхатда 1 915 та манба қайд этилганди.

Теглар

Мавзуга оид