Тожикистонга Путинни ҳибсга олишга мажбурлиги эслатилди

10.10.2025 | 19:202 дақиқа

Чунки Душанбе Халқаро жиноий суднинг Рим статути аъзоси.

Тожикистонга Путинни ҳибсга олишга мажбурлиги эслатилди
Европа Иттифоқининг Тожикистондаги ваколатхонаси 10 октябр куни тарқатган баёнотида таъкидланишича, «Душанбе Халқаро жиноий суднинг Рим статути аъзоси сифатида Россия раҳбарини қамоққа олиш тўғрисидаги ордернинг ижросини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган». Эслатиб ўтамиз, Путин Душанбега 8 октябрь куни келди. Бу унинг 2022 йилдан бери Тожикистонга қилган биринчи ташрифи ҳисобланади. Россия президентини Эмомали Раҳмоннинг ўзи кутиб олган. Аввалроқ Мўғулистон ХЖС ордери бўйича худди шундай позицияни тутиб, Путиннинг 2024 йил кузида мамлакатга ташрифи чоғида ҳеч қандай чора кўрмаган эди.

Теглар

Мавзуга оид