add

Тошкент ва Андижонда ҳаво ифлосланиши хавфли даражага етди

Бугун 12:151461

Ўзгидромет пойтахт ва Андижон аҳолисини ҳаводаги юқори ифлосланиш ҳақида оҳоглантирди

Тошкент ва Андижонда ҳаво ифлосланиши хавфли даражага етди

10 ноябр кечидан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳаво таркибидаги зарарли моддалар меъёрдан анча ошиб кетди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, ахборот станцияларининг кузатиш натижаларида ҳаводаги майда зарралар миқдори сўнгги суткада кескин кўпайган.

Хусусан, диаметри 2,5 микрометргача бўлган РМ2,5 туридаги зарраларнинг концентрацияси 143 mkg/m³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич миллий стандарт бўйича белгиланган суткалик меъёрдан (60 mkg/m³) қарийб 2,4 баробар юқори. Шунингдек, РМ10 туридаги зарралар миқдори 189 mkg/m³ бўлиб, белгиланган чегара (300 mkg/m³) ичида қолди.

Мутахассислар ҳаво ифлосланиши айниқса кечки ва тонгги соатларда кучаяётганини қайд этмоқда. Шу сабабли, фуқароларга уй ичида бўлиш, тозалаш воситаларидан фойдаланиш, ҳамда ташқи фаолиятни чеклаш тавсия этилмоқда.

Андижон шаҳрида ҳам ҳаво ифлосланиши хавфли даражага етган. Сўнгги маълумотларга кўра, РМ2,5 зарралар концентрацияси 314 mkg/m³ ни ташкил этган бўлиб, бу йиллик меъёрдан (35 mkg/m³) деярли 9 баробар юқори ҳисобланади. Маҳаллий аҳолидан ҳам ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш сўралди.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрларига кўра, ҳаводаги РМ2,5 туридаги зарралар суткалик 15 mkg/m³, РМ10 туридаги зарралар эса 45 mkg/m³ дан ошмаслиги лозим.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкент ва Андижонда ҳаво ифлосланиши хавфли даражага етди | Vaqt.uz