
Тошкентда Белгия элчихонаси очилади: қиролликнинг геосиёсий ҳисоб-китоби
Белгия қироллиги Тошкентда ўз элчихонасини очиш орқали Марказий Осиёдаги иштирокига янги босқичда ёндашишни мақсад қилган.

Белгия Тошкентда элчихона очиш қарорини қабул қилди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Максим Превонинг маълум қилишича, мамлакат Бу қадам Марказий Осиёни геостратегик нуқта назаридан муҳим ҳудуд сифатида тан олиш билан боғлиқдир. Бельгия минтақадаги иштироки ва таъсирини мустаҳкамлашни стратегик инвестиция сифатида баҳоламоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида қайд этилишича, минтақа — айниқса, Транскаспий йўлаги орқали Европа ва Осиёни боғлайдиган замонавий транспорт-логистика марказига айланмоқда. Ўзбекистон ушбу жараёнда марказий ўрин тутаётганини эътироф этган Белгия бу имкониятдан ортда қолмасликни мақсад қилган.
Максим Превонинг таъкидлашича, дипломатик ваколатхоналар тармоғи мамлакат хавфсизлиги ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис замонавий геосиёсий шароитда ушбу тармоқ янада ҳаракатчан ва самарали бўлиши шарт.
Элчихона очилиши Бельгияга минтақадаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларни яқиндан кузатиш, ҳамкорлик салоҳиятини эрта аниқлаш ва алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш имконини беради. Шу билан бирга, бу Европа Иттифоқи аъзоларининг минтақадаги мавқеи мустаҳкамланаётгани белгисидир.





