add

Тошкентда яна бир муҳим иншоот «Ҳумо» номини олди

Бугун 18:555622

Шу пайтгача пойтахт марказидаги муз саройи ҳамда тўлов тизими шу ном билан аталган

Тошкентда яна бир муҳим иншоот «Ҳумо» номини олди

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, аввал «Тошкент-Шарқий» номи билан танилган аэропорт энди расман «Тошкент Ҳумо» халқаро аэропорти деб номланди.

«Шарқий»да ҳарбийлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига қарашли бўлган «Тошкент-Шарқий» аэродроми ҳарбий ва махсус юклар ташиш, ўқув-амалиёт ишлари учун мўлжалланган. В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли бўлган аэродром 2007 йилда «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» миллий авиакомпанияси ихтиёрига берилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 30 июндаги «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (ишчи) авиацияси учун замонавий аэропорт мажмуасини қуриш тўғрисида»ги қарори билан «Тошкент-Шарқий» аэродроми фуқаролик авиациясига мослаштирилиб, унинг базасида олий даражадаги меҳмонларни қабул қилиш учун аэропорт мажмуаси барпо этилиши белгиланди.

«Ҳумо» - Тошкентнинг янги ҳаво дарвозаси

Лойиҳа дастлаб бизнес-авиация ва махсус рейсларга мўлжалланган инфратузилма сифатида бошланган эди. Бироқ кейинги босқичларда иншоотнинг имкониятлари анча кенгайди:

• 4 км узунликдаги учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилинди;

• перрон, ангарлар ва техник хизмат кўрсатиш зоналари замонавий стандартларга мослаштирилди;

• VIP/CIP терминаллари яратилди;

• ICAO талабларига яқин даражада хавфсизлик ва навигация тизимлари жорий этилди.

Янгича ном эса аэропортнинг мақоми бизнес-авиациядан ташқарига чиқишини кўрсатади — ҳозирда у халқаро рейслар қабул қилишга тайёр инфратузилмага айланди.

Тошкентда бир вақтнинг ўзида икки авиация объекти мавжуд бўлиши стратегик аҳамиятга эга. Биринчидан, йилдан-йилга юклама ошиб бораётган асосий аэропорт учун “Тошкент Ҳумо” қўшимча ҳавфсизлик ва манёвр имкониятини яратади. Қолаверса, Президент ташрифлари, халқаро делегациялар, йирик тадбирлар учун алоҳида аэрокомплекс бўлиши, чартер ва бизнес парвозлар учун марказ бўлиб хизмат қилади.

Таъкидлаш керакки, пойтахтдаги яна бир муҳташам иншоот - кўп функцияли спорт мажмуаси «Ҳумо арена» номи билан аталади, бундан ташқари тўлов тизими ҳам шундай ном остида фаолият кўрсатади.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкентда яна бир муҳим иншоот «Ҳумо» номини олди | Vaqt.uz