add

Тошкентда ёмғир Конституция куни байрами арафасида кутилмоқда

28.11.2025 | 11:5815591 дақиқа

Ғуборли ҳаво тарк этмаётган пойтахтда кутилаётган ёғингарчилик кутилмалари ҳақида «Ўзгидромет» масъул ходими Vaqt.uz нашрига маълум қилди.

Тошкентда ёмғир Конституция куни байрами арафасида кутилмоқда

Об-ҳаво прогнозларига кўра, Тошкент шаҳрида 8-9 декабр кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбарининг ўринбосари Ибратжон Каримов Vaqt.uz га маълум қилди.

Ибратжон Каримовнинг айтишича, Тошкент шаҳрида 1 декабр санасида кечки пайтга бориб, бироз ёмғир ёғиб ўтиши мумкин. Лекин айни дамда бунинг эҳтимоли паст эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, 3-5 декабр кунларида ҳам прогнозлар бўйича эҳтимолий кутилмалар бор. Аммо «Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 8-9 декабр кунларида Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши эҳтимоли юқори эканлиги қайд этилган.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Х» ижтимоий тармоғида яқин беш кунлик прогнозларда ёмғир ёғиши кутилмаётгани ҳақида ёзган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 29 ноябрдан бошлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Совуқ ҳаво 5 декабрга қадар сақланиб туради.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 ноябр куни жума намозидан кейин Ўзбекистондаги барча масжидларда ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.

Теглар

Мавзуга оид