
Тошкентда ЙТҲ туфайли юзлаб хонадонлар газсиз қолди
Мутахассислар авария оқибатларини бартараф этишга киришган.

Тошкент шаҳрида автомобилнинг ўрта босимли газ қувурига урилиб кетиши оқибатида юзлаб хонадонлар газсиз қолди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, воқеа пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Чархновза» маҳалласининг Соҳибкор кўчасида юз берган. Автомобил ўрта босимли газ қувурига зарар етказган, бу эса газ чиқшига олиб келган.
Оқибатда 38 та кўп қаватли уй, 450 та маҳаллий хонадон ва 12 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
«Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади», — дейилади хабарда.





