“Тошкентни ёмғир эмас, режасизлик чўктирмоқда” — шаҳарсозлар | Фикр вақти

10-май куни Тошкентда навбатдаги бор кучли ёғингарчилик кузатилди. Тахминан бир соат давом этган ёмғир пойтахт ҳаётини яна бир бор издан чиқариш учун етарли бўлди: кўчалар дарёга айланди, тоннеллар сувга тўлди, одамлар ва машиналар сув ичида сузишга мажбур бўлди.

Ҳар сафар шундай манзара такрорланаркан, ҳокимлик расмийлари вазиятни ёғин миқдори меъёрдан кўп бўлгани билан изоҳлашганини эшитамиз. Аммо дунёдаги бошқа юзлаб мегаполисларда бундан бир неча баробар кучли ёмғирлар ҳам кузатилади-ки, лекин шаҳар ҳаёти тўхтаб қолмайди. Демак, муаммо иқлимда эмас. Хўш, унда нимада? Нега миллиардлар сарфланган пойтахтни оддий бир жала осонгина тиз чўктираверади ва бунга ечим топилмайди?

"Фикр вақти"нинг навбатдаги сонида шаҳарсозлар Темурбек Аҳмедов ва Ҳусан Муқимов билан айнан шу тизимли муаммо ва муваффақияцизлик сабабларини таҳлил қилдик.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 79

Барчаси

Мавзуга оид