Logo

Трамп журналист билан тортишиб, интервюни ярмида тўхтатди

Бугун 10:551 дақиқа

Трамп NBC, ABC, CBS ва CNN телеканалларини «бир томонлама ва ноҳолис телеканаллар» деб атади.

Трамп журналист билан тортишиб, интервюни ярмида тўхтатди

АҚШ президенти Доналд Трамп сайловлар ҳақидаги баҳсдан кейин NBC телеканалига берган интервюси давомида журналист билан кескин баҳслашиб, кутилмаганда якунлашга қарор қилди. Суҳбат мамлакатдаги сайлов жараёнлари ва уларнинг шаффофлиги масаласи ҳақида эди.

«Жиддий далиллар фақат сайловлар сохталаштирилганини кўрсатмоқда. Бу ифлос сайловлар эди. Бу яна Калифорнияда содир бўлмоқда», — деди АҚШ президенти.

Телеканал журналисти ундан буни тасдиқловчи далиллари бор-йўқлигини сўради.

«Сиз сайловлар сохталаштирилганини биласиз. Сизнинг телекомпаниянгиз ҳам улар сохталаштирилганини билади... Ҳозиргача бўлганидан ҳам кўпроқ далиллар тақдим этилган. Келинг, бу мамлакатдаги сайловлар ҳақида гаплашайлик. Биз учинчи дунё мамлакатига ўхшаймиз. Сизларнинг сайловларингиз ҳалол эмас, ўзингиз ҳам ҳалол эмассиз, Meet the Press (NBC телеканалидаги кўрсатув) ҳам ҳалол эмас, худди ABC, CBS ва CNN каби — бир томонлама ва ноҳолис телеканаллар», — дея қўшимча қилди у.

Шундан кейин Трамп интервьюни якунлашни сўради. Журналист АҚШ президентидан суҳбатни давом эттиришни илтимос қилди, аммо у ўз қароридан қайтмади.

Теглар

Мавзуга оид

Трамп журналист билан тортишиб, интервюни ярмида тўхтатди | Vaqt.uz