Logo

Трамп Ойдаги объектлардан бирига ўз номини бермоқчи

Бугун 09:401 дақиқа

У АҚШда космик академия ташкил этиш тўғрисидаги фармонни ҳам имзолади.

Трамп Ойдаги объектлардан бирига ўз номини бермоқчи © Reuters

Сўнгги вақтларда АҚШ президенти географик объектларни қайта номлаш бўйича ҳам ташаббуслар билан чиқмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп Ойдаги объектлардан бирига унинг номи берилиши мумкинлигини айтди. У бу ҳақда Техасдаги космик марказда Ойдаги объектлар муҳокамаси чоғида маълум қилди.

«Улар шунга ўхшаш бирор нарсани менинг номимга аташларига умид қиламан», — деди Трамп.

Тадбир давомида АҚШ президенти Artemis II миссияси қўмондони, америкалик астронавт Рид Вайсман билан учрашди. Трамп Ойдаги кратерлардан бири Вайсманнинг саратон касаллигидан вафот этган рафиқаси Кэрол шарафига номланганини эслатди.

АҚШ президенти Ой одамлар ҳақидаги хотирани сақлаши мумкинлигини таъкидлади ва Ойдаги бирор объектга унинг номи берилишини маъқуллашини билдирди. Тадбирда Трамп АҚШда космик академия ташкил этиш тўғрисидаги фармонни ҳам имзолади.

Сўнгги вақтларда АҚШ президенти географик объектларни қайта номлаш бўйича ҳам ташаббуслар билан чиқмоқда. Аввалроқ у Мексика қўлтиғини «Америка қўлтиғи» деб аташни таклиф қилган эди. Шунингдек, Канада билан савдо муносабатларидаги кескинлик фонида у Онтарио кўлини «Америка кўли» деб қайта номлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

Трампнинг номи Флорида штатидаги автомобил йўли ва аэропортга ҳам берилган. Бироқ Вашингтондаги Кеннеди маркази фасадига унинг номини қўшиш ташаббуси кейинчалик суд қарори билан бекор қилинган.

Теглар

Мавзуга оид