Logo

Туркий давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси 326 миллиард доллардан ошди

Ўзбекистон иқтисодий ўсишда 8,7 фоизга, саноатда эса 8 фоизга яхшиланди.

Туркий давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси 326 миллиард доллардан ошди © Foto: turkicstates.org

Иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникацияларни таҳлил қилиш маркази Туркий давлатлар ташкилоти котибияти билан биргаликда жорий йилнинг биринчи чораги учун саккиз тилда тақдим этилган «Турк иқтисодий шарҳи» ҳисоботини нашр этди.

Ҳужжатда ташкилотнинг иштирокчи мамлакатлари ва кузатувчиларининг иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили келтирилган.

Жаҳон иқтисодиёти ва демографик кўрсаткичларининг улуши қандай?

ЯИМ ва аҳоли сони: ҳисобот даврида туркий давлатларнинг умумий ялпи ички маҳсулоти 673 миллиард 557,5 миллион доллар бўлди ва улар глобал иқтисодиётнинг 2,34 фоизини ташкил этди. Минтақанинг умумий аҳолиси 178,8 миллион кишини кишига етди, бу дунё аҳолисининг 2,8 фоизига тенг.

Савдо айланмаси: биринчи чоракда туркий давлатларнинг умумий савдо айланмаси 326 миллиард 11,55 миллион долларга етди, бу жаҳон савдо айланмасининг тахминан 3,73 фоизини ташкил этади. Мамлакатлар бўйича иқтисодий ўсиш суръатлари қуйидагича: Қирғизистонда иқтисодий ўсиш 10,1 фоизни, Ўзбекистонда 8,7 фоизни, Туркманистонда 8,5 фоизни, Шимолий Кипрда (Шимолий Кипр Турк Республикаси) 6,3 фоизни ташкил этди. Қозоғистонда ЯИМ ўсиши 3,0 фоиз, Туркияда (ташкилотнинг энг йирик иқтисодиёти) 2,5 фоиз, Венгрияда 1,7 фоиз ва Озарбайжонда 0,3 фоиз бўлди.

Савдо айланмаси бўйича Туркия 155 миллиард 122 миллион доллар кўрсаткич билан ташкилотнинг мутлақ етакчиси бўлди. Ундан кейин Венгрия 87 миллиард 445 миллион доллар, Қозоғистон 32 миллиард 908 миллион доллар ва Ўзбекистон 18 миллиард 23 миллион доллар кўрсаткич билан қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги ҳамда сан тармоқларида экспорт ҳажмининг барқарор ўсишини намоён этди.

Саноат соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари йирик ишлаб чиқариш ва инфратузилма лойиҳалари ҳисобига Қирғизистонда 14 фоизни, Шимолий Кипрда (Шимолий Кипр Турк Республикаси) 9,2 фоизни, Ўзбекистонда 8 фоизни, Туркманистонда 2,4 фоизни ва Туркияда 1,1 фоизни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида эса энг юқори ўсиш суръати Шимолий Кипрда (Шимолий Кипр Турк Республикаси) қайд этилиб, 7,9 фоизни ташкил қилди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ўсиши 5,1 фоиз, Қозоғистонда 3,4 фоиз, Қирғизистонда 2,8 фоиз ва Туркияда 2,7 фоиз бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Туркий давлатлар ташкилоти доирасида иқтисодий мувофиқлаштириш учун катта ташаббус билан чиққанди. Президент Шавкат Мирзиёев эса туркий давлатларни жипслашишга чақирганди.

Теглар

Мавзуга оид

Туркий давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси 326 миллиард доллардан ошди | Vaqt.uz