add

Туркия Ғазодаги миссия учун ҳарбий контингент тайёрламоқда

2 минг кишидан иборат бригада шакллантирилиб, халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида миссияга қатнашиш учун жўнатилиши кутилмоқда.

Туркия Ғазодаги миссия учун ҳарбий контингент тайёрламоқда

Туркия ҳукумати халқаро тинчликпарвар миссия доирасида Ғазога юзлаб ҳарбий хизматчиларни юбориш режасини якунлаш арафасида. Бу ҳақда Middle East Eye манбаларга асосланиб, хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, тинчликпарварлик операцияларида қатнашиш ва можароли ҳудудларда ишлаш тажрибасига эга турли қўшин турларидаги ҳарбийлардан иборат 2 минг кишилик бригада шакллантирилмоқда. Контингентни бошқа ҳамкор давлатлар билан биргаликда халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида Ғазога жўнатиш мўлжалланмоқда.

Манбаларга кўра, Исроил турк қўшинларининг Ғазода бўлишига қарши чиқмоқда, АҚШ эса ҳали узил-кесил қарор қабул қилмаган. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг миссия тўғрисидаги резолюцияси ҳамон муҳокама босқичида.

Анқара таъкидлашича, операция Туркия кучларини бир томонлама жойлаштириш эмас, балки мувофиқлаштириладиган халқаро миссия бўлади.

Теглар

Мавзуга оид

Туркия Ғазодаги миссия учун ҳарбий контингент тайёрламоқда | Vaqt.uz