add

Ucell — Ookla’нинг «Энг яхши мобил тармоқ» ва «Энг тез мобил интернет» тоифалари бўйича мукофотлари соҳиби

Кеча 19:003 дақиқа

Тошкент, 2026 йил. Ookla® компанияси маълумотларига кўра, Ucell 2025 йилнинг III–IV чораклари якунига кўра мамлакатимиздаги энг тез мобил интернет ва энг яхши мобил тармоқ эгаси деб эътироф этилди.

Ucell — Ookla’нинг «Энг яхши мобил тармоқ» ва «Энг тез мобил интернет» тоифалари бўйича мукофотлари соҳиби

Компания икки муҳим халқаро мукофотга сазовор бўлди:
Fastest Mobile Network — Ўзбекистондаги энг тез мобил интернет;
Best Mobile Network — Ўзбекистондаги энг яхши мобил тармоқ.

Андрей Шишковский, Ucell бош директори:
«2025 йилнинг иккинчи ярим йиллиги якунларига кўра, Ucell икки йўналишда Ookla® томонидан етакчи деб тан олиниши тармоқни ривожлантириш бўйича тизимли ишларимизнинг натижасидир. Бозорда энг юқори кўрсаткичга эришган 59,73 балл тезлик ва 72,04 балл тармоқ сифати миллионлаб абонентларимиз ҳар куни ҳис қиладиган алоқа сифатини акс эттиради. Биз учун хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини сақлаб қолиш ва уни мустақил халқаро ўлчовлар билан тасдиқлаш муҳим аҳамиятга эга».

Ғолибларни аниқлаш учун Ookla® мобил ва веб-платформаларда ўтказилган миллионлаб Speedtest® фойдаланувчи синовларидан олинган Speedtest Intelligence® маълумотларига асосланган қатъий услубни қўллайди. Ўзбекистоннинг барча уяли алоқа операторлари бу маълумотларда бутун мамлакат бўйлаб сезиларли ҳажмдаги синовлар билан тақдим этилган.

2025 йилнинг иккинчи ярим йиллиги натижалари бўйича:
• Ucell’нинг Speed Score кўрсаткичи 59,73 ни ташкил этиб, мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни таъминлади;
Speedtest Connectivity Score 72,04 баллга етди — бу бозордаги энг юқори натижа ва «Best Mobile Network» мукофотига асос бўлди.

Стивен Бай, «Ziff Davis» компаниясининг Ookla бўлинмаси президенти ва бош директори:
«Биз Ucell’га кетма-кет тўртинчи марта энг тез мобил интернет учун «Speedtest Award» мукофотини, шунингдек, Ўзбекистонда 2025 йилнинг III–IV чораклари якуни бўйича «Best Mobile Network» мукофотини топширишдан мамнунмиз. Бу эътироф Ucell’нинг фаол рақамли трансформация йўлидан бораётган мамлакатда юқори сифатли алоқани таъминлашга бўлган интилишини кўрсатади. Компаниянинг етакчи кўрсаткичлари Ўзбекистонда мобил алоқа тармоғининг янги стандартини шакллантираётганини тасдиқлайди».

Георгий Чуравцов, Ucell тижорат директори:
«2025 йилнинг III–IV чораклари якунига кўра, Ucell иккита халқаро Ookla® мукофотини қўлга киритди. Хизматларидан 10,5 миллиондан ортиқ абонент фойдаланадиган компания учун бу, айниқса, Ўзбекистон телеком-бозоридаги фаолиятининг 30 йиллиги билан аҳамиятлидир. Халқаро эътироф тармоқнинг барқарор кўрсаткичлари ва мижозлар ишончининг юқори даражасини тасдиқлайди».

30 йиллик ривожланиш, инновациялар ва олдинга интилиш

2026 йил компания учун ўзига хос йил: Ucell Ўзбекистон телеком-бозорида 30 йиллик фаолиятини нишонламоқда. Ucell ўттиз йил ичида биринчи мобил операторлардан бири бўлганидан тортиб, мобил интернет ва тармоқ инфратузилмаси сифати стандартларини белгилайдиган компаниягача бўлган йўлни босиб ўтди. Ookla® томонидан тан олиниш узоқ муддатли ривожланиш стратегиясининг давоми бўлиб, тармоқни доимий равишда такомиллаштириш ва мижозлар эҳтиёжларига эътибор қаратишни акс эттиради. Ucell бутун мамлакат бўйлаб абонентлар халқаро даражадаги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари учун замонавий технологияларни жорий этмоқда ва хизмат кўрсатиш сифатини оширмоқда.

* Ookla® компаниясининг Speedtest Intelligence® маълумотларига кўра — Ookla® мобил ва кенг полосали тармоқларни таҳлил қилиш бўйича жаҳон етакчиси ҳисобланади. Speedtest Awards мукофотлари 2025 йилнинг III ва IV чораклари якунлари асосида топширилган.

Теглар

Мавзуга оид