Украинада Австрия қўшинлари пайдо бўлиши мумкин
24.07.2025 | 08:402 дақиқа
Австрия Мудофаа вазири Клаудиа Таннер Украинада тинчлик ўрнатилгандан сўнг мамлакат ҳудудида австриялик ҳарбийларни жойлаштириш масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Der Standard хабар бермоқда.

«Агар тинчлик ўрнатилса, қандай вазифа бўлиши ва унга ким раҳбарлик қилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, шунда биз қай тарзда энг яхши иштирок этишимизни баҳолаймиз», - деди Австрия идораси раҳбари.
Шу билан бирга, у можаро давом этаётган экан, бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, Таннер Австрия ҳарбий жиҳатдан бетараф эканлигини, бироқ умумий хавфсизлик ва мудофаа сиёсатига жуда катта ҳисса қўшаётганини қайд этди.





