Ута Абе Диёра Келдиёровадан «қасос» олмоқчи

Таниқли япон дзюдочиси Ута Абе, жаҳон чемпионлигини қўлга киритгандан сўнг, уни Париж-2024 Олимпиадасида мағлуб этган Диёра Келдиёровага мурожаат қилди. Аммо реванш яқинда бўлмаслиги мумкин.

Ута Абе Диёра Келдиёровадан «қасос» олмоқчи

Япония дзюдоси юлдузи Ута Абе Венгрияда ўтган жаҳон чемпионатида бешинчи марта чемпионликни қўлга киритди. Ғалабадан сўнг у ўзининг асосий рақибларидан бири, ўзбекистонлик Диёра Келдиёровани эслаб ўтди.

Журналистлар билан суҳбатда Ута Абе: «Олимпиада ўтганига ҳам анча бўлди, мен бу мусобақа медалини қўлга киритишни жуда ҳам хоҳлагандим. Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан ҳафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан реванш оламан», - деди.

Бироқ, Абе орзу қилган реванш яқинда амалга ошмайди. Сабаби, Диёра Келдиёрова айни пайтда спортдан вақтинча танаффус олган. У 2025 йилда она бўлиши кутилмоқда.

Теглар