add

Хаби Алонсо «Реал Мадрид» бош мураббийлигидан кетди

Кеча 22:281 дақиқа

«Реал Мадрид» клуби Алваро Арбелоани биринчи жамоа бош мураббийи этиб тайинлади. Бу қарор Хаби Алонсо билан ўзаро келишув асосида ҳамкорлик узилгандан сўнг қабул қилинган.

Хаби Алонсо «Реал Мадрид» бош мураббийлигидан кетди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо бош мураббийлик лавозимидан кетганини расман эълон қилди. Клуб Áлваро Арбелоани биринчи жамоа бош мураббийи этиб тайинлади. Бу қарор Хаби Алонсо билан ўзаро келишув асосида ҳамкорлик тўхтатилгандан сўнг қабул қилинган. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри клуб расмий баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Алонсо «Реал»даги фаолиятини 2025 йилнинг 1 июнида бошлаган эди. Бунгача у Германиянинг «Байер Леверкузен» клуби билан ички чемпионатда дубль қайд этиб, катта муваффақиятларга эришган. Мадриддаги фаолияти бошида у Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалигача етиб борди ва дастлабки 14 та ўйиннинг 13 тасида ғалаба қозониб, мухлисларда катта умид уйғотди.

Бироқ, ноябрь ойи бошида «Ливерпуль»дан учралган мағлубият жамоанинг инқироз даврини бошлаб берди. Кейинги саккизта учрашувда «қироллик клуби» бор-йўғи икки бор ғалаба қозонди. Гарчи Алонсо сўнгги бешта ўйинда кетма-кет ғалаба қозониб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган бўлса-да, бу натижалар клуб раҳбариятини унинг лавозимида қолишига ишонтириш учун етарли бўлмади.

Клуб расмий баёнотида таъкидланишича, Хаби Алонсо доимо «Реал Мадрид» афсонаси ва клуб қадриятларини ифодаловчи шахс бўлиб қолади. Раҳбарият мураббий ва унинг штабига кўрсатган фидойилиги ва амалга оширган ишлари учун миннатдорчилик билдирди. Клуб баёнотида Алонсо учун Мадрид доимо ўз уйи бўлиб қолиши алоҳида қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид