add

Хитойдаги ШҲТ саммитида Алиев ва Пашинян ҳам иштирок этади

22.08.2025 | 20:209422 дақиқа

31 августдан 1 сентябрга қадар Хитойнинг Тианжин шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилади.

Хитойдаги ШҲТ саммитида Алиев ва Пашинян ҳам иштирок этади
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ёрдамчиси Лю Бин жума куни маълум қилишича, 31 августдан 1 сентябргача Хитойнинг Тианжин шаҳрида ўтказиладиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитига Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян таклиф этилган. Бу ҳақда «Синхуа» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Лю Биннинг таъкидлашича, Хитой бешинчи марта ШҲТ саммитига мезбонлик қилади ва бу ташкилот ташкил этилганидан буён энг йирик саммит бўлади. Саммитга таклиф этилган хорижий раҳбарлар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Беларус президенти Александр Лукашенко, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бошқалар бор. Арманистон бош вазири матбуот хизмати Никол Пашинян ҳам Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этишини тасдиқлади.

Теглар

Мавзуга оид