add

Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида сигарет тутатди

Бугун 17:568231 дақиқа

Ижтимоий тармоқларда хорижликлар томонидан Ўзбекистон миллий валютаси ёқилиб, оловида тамаки тутатилган видео тарқалди.

Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида сигарет тутатди


Ижтимоий тармоқларда уч нафар хорижлик фуқаролар 2000 сўмлик банкнотани оловга тутиб, унинг оловида тамаки тутатган видеоси тарқалди. Видеодаги ўзаро суҳбат ва ташқи белгиларга кўра, уларнинг хитойлик экани тахмин қилинмоқда. Видео «WeChat» ижтимоий тармоғида «Кичик Се» номи билан юритиладиган аккаунт орқали жойлаштирилгани маълум бўлди.

Kun.uz манбасига кўра, видеода акс этган шахслар Тошкент вилоятида жойлашган корхоналардан бирида ишлаётган хитойлик ишчилар ҳисобланади. Улар Ўзбекистон миллий валютаси бўлган 2000 сўмлик купюрани ёқиб, унинг оловидан фойдаланган.

Ушбу ҳаракат Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Хусусан, Жиноят кодексининг 215-моддасида давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш жиноят сифатида белгиланган. Мазкур моддага кўра, давлат байроғи, давлат герби ёки давлат мадҳиясига нисбатан ҳурматсизлик қилгани учун БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўзбекистон миллий валютасида давлат герби тасвири мавжуд бўлиб, уни қасддан йўқ қилиш ёки ҳақорат қилиш давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик сифатида баҳоланиши мумкин. Ҳозирча ваколатли органлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берилмаган.

Теглар

Мавзуга оид

Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида сигарет тутатди | Vaqt.uz