Ерда топилган ўзга сайёраликлар ҳақидаги тафсилотлар айтилди: Уларнинг 4 хил тури мавжудлиги даъво қилинмоқда

Бугун 08:002 дақиқа

Хабарга кўра, уларнинг барчаси икки қўл ва икки оёққа эга бўлиб, ташқи кўринишидан одамсимон шаклдадир.

Ерда топилган ўзга сайёраликлар ҳақидаги тафсилотлар айтилди: Уларнинг 4 хил тури мавжудлиги даъво қилинмоқда

АҚШ ҳукумати ҳалокатга учраган номаълум учиб юрувчи жисмлардан (НУЖ) тўртта турли хилдаги ўзга сайёралик ҳаёт шаклларини қўлга киритган. Марказий разведка бошқармаси (МРБ) томонидан молиялаштирилган собиқ тадқиқотчи доктор Хэл Путхофф шундай сенсацион даъво билан чиқди.

4-reported-alien-beings-127894017_8c6aa6


Илғор авиакосмик қурол тизимларини қўллаш дастури собиқ маслаҳатчиси, 89 ёшли Путхофф ушбу баёнотни «Вақт ошкорлик даври» (Age of Disclosure) ҳужжатли филми режиссёри Дэн Фарра билан биргаликда Стив Бартлеттнинг «Ижрочи директор кундалиги» (The Diary of a CEO) подкастида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, НУЖларни олиб чиқиш операцияларида бевосита қатнашган шахслар камида тўрт турдаги биологик ҳаёт мавжудлигини тасдиқлашган.

Стэнфорд университетида таҳсил олган квант физиги ўзга сайёраликларнинг турларига тўхталмаган бўлса-да, унинг узоқ йиллик ҳамкасби доктор Эрик Дэвис ўтган йили ушбу мавжудотларни «Грейлар» (кулранглар), «Нордиклар», «Инсектоидлар» (ҳашаротсимонлар) ва «Рептилоидлар» деб атаган эди.

Разведка ҳисоботларига таяниб айтилишича, уларнинг барчаси икки қўл ва икки оёққа эга бўлиб, ташқи кўринишидан одамсимон шаклдадир:

Нордиклар: Шимолий Европа аҳолисига жуда ўхшаш бўлган, инсон қиёфасидаги мавжудотлар.
Рептилоидлар: Тангчали терига эга, одамсимон қўл-оёқли ва узун думли, тик юрувчи калтакесаксимон мавжудотлар.
Грейлар: Кичик жуссали, сочсиз ва катта кўзли мавжудотлар бўлиб, улар кўпинча фантастик фильмларда тасвирланади.
Инсектоидлар (Мантидлар): Кўринишидан кўпроқ қурт-кумусқаларга, хусусан, дарахт занжирига (богомол) ўхшаб кетувчи ҳашаротсимонлар.

Аввалроқ, 2023 йилда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари разведкаси собиқ офицери Дэвид Граш ҳам Конгрессдаги чиқишида АҚШ ихтиёрида ҳалокатга учраган ўнлаб НУЖлардан топилган «инсонга тегишли бўлмаган биологик материаллар» борлигини таъкидлаган эди.

Теглар

Мавзуга оид