Йил бошидан бери 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижга сафар қилган

Бугун 14:411 дақиқа

Ўзбекистонликлар учун қўшни давлатлар ҳамон энг жозибадор йўналиш бўлиб қолмоқда.

Йил бошидан бери 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижга сафар қилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йилнинг январь-февраль ойларида 1 081 612 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 49,3 минг нафарга кўпдир.

Ўзбекистонликлар сафар учун энг кўп қўшни давлатларни афзал кўришмоқда. Қирғиз Республикаси 426 421 нафар сайёҳ билан рўйхатда мутлақ етакчи. Иккинчи ва учинчи ўринларни тегишлича Тожикистон (179 390 нафар) ҳамда Қозоғистон (166 017 нафар) эгаллади. Шунингдек, Саудия Арабистонига сафар қилганлар сони 115 350 нафарни ташкил этиб, кучли тўртликка кирди.

Рўйхатнинг давомида Россия (62 054), Туркия (34 634) ва Бирлашган Араб Амирликлари (26 449) каби давлатларни кўриш мумкин. Шунингдек, экзотик ва узоқ масофали йўналишларга ҳам қизиқиш ортиб бормоқда:

Таиланд: 10 946 нафар

Хитой: 8 890 нафар

Миср: 8 872 нафар

Бу рақамлар ўзбекистонликлар нафақат қўшни давлатлар, балки жаҳоннинг энг йирик туристик марказларига ҳам фаол чиқаётганини тасдиқлайди.

Теглар

Мавзуга оид