Logo

Ҳиндистон бош вазири «Янги Ўзбекистон» боғига борди

Kecha 19:551 daqiqa

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30-август куни бўлиб ўтади.

Ҳиндистон бош вазири «Янги Ўзбекистон» боғига борди © Foto: president.uz

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Анъанага кўра, олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Мажмуа билан қисқача танишув давомида ушбу меъморий ансамблнинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30-август куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Моди охирги марта Ўзбекистонга 2022-йил 15–16-сентябрда Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида келганди.

Teglar

Mavzuga oid