Logo

ЖЧ-2026. Франция ва Норвегия муддатидан аввал плей-оффга йўл олди, Мбаппе ва Ҳоландда яна дубл

Bugun 09:141 daqiqa

I гуруҳида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

ЖЧ-2026. Франция ва Норвегия муддатидан аввал плей-оффга йўл олди, Мбаппе ва Ҳоландда яна дубл

Жаҳон чемпионатида I гуруҳида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Тошкент вақти билан соат 02:00да бошланиб, деярли 4соатдан сўнг якунланган баҳсда Франция (6) Ироқ (0) дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. Мбаппе дубл, Дембеле гол+ассист, Олисе 2 та ассист қайд этди. Беллашув момақлалдироқ ва кучли ёмғир сабаб биринчи бўлимдан сўнг 2 соатга тўхтатилди.

Гуруҳнинг иккинчи беллашуви голларга бой бўлди ва унда Норвегия (6) Сенегални (0) мағлуб этишга муваффақ бўлди. Викинглардан Ҳоланд, африкаликлардан Сарр дублга эришди.

Шу тариқа бу гуруҳдан Франция ва Норвегия муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Сенегал ва Ироқ сўнгги турда 3-ўрин учун баҳс олиб боради.

ЖЧ-2026. I гуруҳи. 2-тур. 22 июн
Франция — Ироқ 3:0
Голлар:
Мбаппе (14, 54), Дембеле (66).
Франция — Менян, Кунде (Гюсто, 83), Упамекано, Салиба, Дин, Коне, Рабио, Олисе (Шерки, 68), Дембеле (Дуэ, 68), Барколя (Аклиуш, 83), Мбаппе (Тюрам, 90+1).
Ироқ — Басил, Али, Таҳсин (Сулака, 60), Ҳошим, Доски, Ал Аммари (Шер, 68), Исмоил (Амин, 60), Байиш (Фаржи, 69), Иқбол, Қосим, Ҳусайн (Ал Ҳамади, 26).
Огоҳлантириш: Ал Аммари (6).

Норвегия — Сенегал 3:2
Голлар:
Педерсен (43), Ҳоланд (48, 58) — И.Сарр (53, 90+3).
Норвегия — Нюлан, Рюэрсон (Педерсен, 13), Айер, Ҳеггем (Остигор, 84), Волфе, Берге, Эдегор, Эурснес (Берг, 46), Нуса (Шелдеруп, 71), Сёрлот (Бобб, 84), Ҳоланд.
Сенегал — Менди (Диав, 63), Диатта, Кулибали (П.Сарр, 72), Ниакпте, Диуф (Якобс, 54), И.Гуйе, П.Гуйе (Мбайе, 54), И.Сарр, Камара (Сисс, 63), Мане.

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Mavzuga oid

ЖЧ-2026. Франция ва Норвегия муддатидан аввал плей-оффга йўл олди, Мбаппе ва Ҳоландда яна дубл | Vaqt.uz