Logo

Мирзиёев Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклади

Bugun 18:491 daqiqa

Шавкат Мирзиёев Володимир Зеленскийга табрик мактуби йўллаб, Украина Мустақиллигининг 35 йиллиги билан қутлади ва унга «масъулиятли давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар» тилади.

Мирзиёев Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 24-август куни Украина президенти Володимир Зеленскийга табрик мактуби йўллаб, мамлакат Мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистон президенти украин тилида ёзилган мактубда Зеленскийга «мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, фаровонлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Украина халқига эса тинчлик ва равнақ» тилади.

«Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталари ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган муносабатлар бундан буён ҳам изчил ривожланиб боришига ишончим комил», — дейилади табрикда.

Украина президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги учун миннатдорлик билдириб: «Украина Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни ўта қадрлайди ва икки томонлама ҳамкорлик, савдо ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга содиқ қолмоқда. Президент Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинч ва фаровон истиқбол тилайман», — деди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Украина халқи ва ҳукуматини Мустақиллик куни билан табриклаганди.

Teglar

Mavzuga oid