
Наманган ва Фарғонада зилзила содир бўлди
07.12.2025 | 19:101 daqiqa
Бугун Наманган ва Фарғона вилоятларида кучсиз зилзила содир бўлгани маълум қилинди.

7 декабр куни соат 16:31 да Ўзбекистонда эпицентри Поп туманида бўлган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, эпицентрда сезилиш кучи 3 балл, магнитуда 3,3 ва чуқурлик 14 км эканлиги маълум бўлди. Эпицентр Тошкентдан 135 км жануби-шарқда жойлашган.
Таъкидланишича, содир бўлган ер силкиниши қуйидаги ҳудудларда сезилди:
Наманган вилояти Поп туманида 2−3 балл;
Фарғона вилояти Данғара туманида 2 балл.
Аввалроқ, 6 декабр куни соат 02:04 да Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2−3 балли зилзила кузатилган эди.





