Ўзбекистон Руанда билан дипломатик алоқаларни ўрнатди

Руанда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 167-давлатга айланди. Анталиядаги учрашувда томонлар ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим ҳужжатларни имзолади.

Ўзбекистон Руанда билан дипломатик алоқаларни ўрнатди © TIV matbuot xizmati

Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган халқаро форум доирасида Ўзбекистон ва Руанда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди. Шу тариқа, Руанда Ўзбекистон билан расмий алоқалар ўрнатган 167-давлатга айланди.

Учрашув давомида Руанда ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Оливе Ндухунгирехе билан биргаликда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди. Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида расмий алоқаларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Шу билан бирга, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини жорий этиш бўйича Англашув меморандуми ҳам имзоланди. Бу механизм доимий мулоқот ва ташқи сиёсий масалаларда ҳамкорликни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Расмий баёнотда таъкидланишича, ушбу келишувлар Ўзбекистоннинг Африка қитъаси билан ҳамкорлигини кенгайтириш йўлида муҳим қадамдир. Сўнгги пайтларда мамлакат ташқи сиёсатида янги минтақалар билан алоқаларни диверсификация қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid