Logo

Россияда «заправка»лар оммавий сотувга чиқарилмоқда

Bugun 08:001 daqiqa

Россиянинг энергетика бозоридаги муаммолар кучайиши ортидан юздан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди. Айрим ҳолларда бутун тармоқлар харидор изламоқда.

Россияда «заправка»лар оммавий сотувга чиқарилмоқда © Reuters

Россияда ёқилғи қуйиш шохобчаларини оммавий сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Россия ОАВ маълумотларига кўра, сўнгги бир ой ичида маркетплейслар, тижорат кўчмас мулк сайтлари ва корпоратив платформаларда 150 дан ортиқ объект сотувга қўйилган.

Сотувга нафақат хусусий ёқилғи шохобчалари, балки йирик нефт компанияларига тегишли объектлар ҳам чиқарилмоқда. Айрим мулкдорлар алоҳида станцияларни эмас, балки бутун бошли ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини сотмоқда.

Объектлар нархи ҳудуд, техник жиҳозланиши ва бошқа хусусиятларига қараб 1 миллион рублдан 150 миллион рублгача баҳоланган.

Ёқилғи нархи босим қилмоқда

Мутахассислар вазиятнинг асосий сабаби сифатида улгуржи ёқилғи нархларининг кескин ошганини кўрсатмоқда.

Мустақил операторлар бензин ва дизел ёнилғисини биржа ёки трейдерлар орқали юқори нархларда харид қилишга мажбур бўлаётган бир пайтда, йирик нефт компаниялари биринчи навбатда ўз тармоқларини таъминламоқда.

«ASTRA» Telegram-канали маълумотларига кўра, 2026 йил бошида Россияда тахминан 27,7 мингта ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолият юритган. Уларнинг қарийб 19,84 мингтаси мустақил операторларга тегишли бўлган ва айнан шу сегмент ёқилғи таъминотидаги беқарорлик ва харажатларнинг ўсишидан энг кўп зарар кўрган.

Teglar

Mavzuga oid