Logo

Трамп 275 млрд долларлик «Олтин флот» қурмоқда

Bugun 13:251 daqiqa

АҚШ президенти Доналд Трамп илгари сурган «Олтин флот» дастури 2056 йилгача амалга оширилади. Ҳисоботга кўра, «Трамп» номли 15 та янги авлод атом ҳарбий кемаси мамлакат тарихидаги энг қиммат ҳарбий кемаларга айланади.

Трамп 275 млрд долларлик «Олтин флот» қурмоқда © Bloomberg

АҚШ президенти Доналд Трамп илгари сурган «Олтин флот» дастурини амалга ошириш 2056 йилгача тахминан 275 миллиард долларга тушиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Бюджет бошқармаси ҳисоботида маълум бўлди.

Ҳисоботга кўра, АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари «Трамп» туридаги 15 та атом ҳарбий кемасини қуришни режалаштирмоқда. Дастур 2027–2056 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган.

Мутахассисларнинг баҳолашича, биринчи кема қурилиши тахминан 23 миллиард долларга тушади, қолган 14 та кеманинг ҳар бири эса ўртача 18 миллиард доллардан ортиқ маблағ талаб қилади.

Энг қиммат ҳарбий кемалар


«Bloomberg»нинг ёзишича, ушбу харажатлар тасдиқланса, «Трамп» туридаги кемалар АҚШ тарихидаги энг қиммат ҳарбий кемаларга айланади.

Нашрнинг қайд этишича, бундай йирик лойиҳа бюджет харажатларининг янада ошиб кетишига сабаб бўлиши ва Ҳарбий-денгиз кучларининг бошқа кема қуриш дастурларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Лойиҳада Трамп шахсан иштирок этган

Доналд Трамп 2025 йил декабр ойида АҚШ учун «янги Олтин флот» яратиш режасини эълон қилган эди.

Унинг таъкидлашича, янги авлод кемалари концепциясини ишлаб чиқишда шахсан иштирок этган. Шунингдек, кемаларга «Трамп» номи берилган.

Teglar

Mavzuga oid