add

Қозоғистон AZAL самолёти фожеаси бўйича ҳисобот эълон қилди

Kecha 23:075961 daqiqa

Ақтау яқинида ҳалокатга учраган самолёт бўйича терговда ташқи шикастланиш эҳтимоли асосий версия сифатида кўрилмоқда.

Қозоғистон AZAL самолёти фожеаси бўйича ҳисобот эълон қилди

Қозоғистон 2024 йилда Ақтау шаҳри яқинида Озарбойжоннинг AZAL авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокати юзасидан олиб борилаётган суриштирувнинг оралиқ ҳисоботини эълон қилди. Республика Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, лайнер бортида 67 киши бўлган.

Ҳисоботга кўра, ҳалокатга учраган самолёт, тахминларга кўра, ракета ёки снаряднинг шикастловчи элементлари томонидан урилган ва шикастланган. Қозоғистон расмийлари ушбу элементлар кимга ёки қайси қурол тизимига тегишли эканлиги ҳозирча аниқланмаганини билдирмоқда.

«Ақтау яқинида AZAL самолёти ҳалокатини тергов қилаётган комиссия қора қутилардаги ёзувларни шифрдан чиқарди. Авиация ҳалокати бўйича тергов хулосалари мутлақо холис ва фақат фактларга асосланган бўлади. Қозоғистон фожиа сабабларини аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда», — дея таъкидлади Транспорт вазирлиги. Шунингдек, вазирлик самолёт бортида ҳеч қандай портловчи моддалар изи топилмаганини қўшимча қилди.

Боку шаҳридан Грознийга парвоз қилаётган «Azerbaijan Airlines» (AZAL) авиакомпаниясининг Embraer 190 русумли лайнери 2024 йил 25 декабр куни эрталаб Қозоғистон ғарбидаги Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган эди. Авиакомпания маълумотларига кўра, бортда 62 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси (жами 67 киши) бўлган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, ушбу фожиали воқеада 29 киши омон қолган.

Mavzuga oid