10 минг ҳоким ёрдамчиси, «ҳотамтой» ҳокимлар ва бюджет самарадорлиги: Давлат аппаратини қандай ихчамлаштириш керак? | Fikr vaqti
Кадрлар алмашмоқда, аммо тизим ўзгаряптими? Охирги тайинловлар ва истеъфолар фонида давлат аппарати ҳақиқатан ихчамлашадими ёки шунчаки ўрин алмашиш рўй бермоқдами? «Fikr vaqti» дастурининг навбатдаги сонида 10 минг ҳоким ёрдамчиси институти, «ҳотамтой» ҳокимлар ва бюджет самарадорлиги ҳақида профессор Исломбек Ниёзметов билан атрофлича суҳбатлашдик.
Охирги вақтларда ҳукумат ва ҳокимият тизимида истеъфолар ҳамда янги тайинловлар кўпайди. Ҳар ҳолда, қайси куни қараманг, кимдир ишдан олинган ёки янги лавозимга қўйилган. Улар орасида жамоатчиликка яхши таниш бўлганлар ҳам, шундай кадр ва лавозим борлигини фақат истеъфо ёки тайинлов рўй берганда эшитадиганларимиз ҳам кўп.
Аммо бу истеъфо ва кадрлар ўзгариши охир-оқибат қўл бошқарувидан тизимли бошқарувга ўтишга қанчалик хизмат қилади? Ҳукуматнинг ҳаддан ташқари кенгайиб кетган тузилмаларини ихчамлаштириш, самарадорликни ошириш ва бюджет маблағларини тежашга олиб келадими?
Ёки, масалан, фаолияти тўлиқ қайта кўриб чиқилиши айтилган ҳоким ёрдамчилари тизими оптималлаштиришдан сўнг одамларни камбағалликдан чиқариш ва тадбиркорликка ўргатишда қанчалик самарали тузилмага айланади? Ўзи нега бу тизим кутилган натижани бермади, асосий муаммолар нимада эди?
«Fikr vaqti» дастурининг навбатдаги сонида Ўзбекистон ҳукуматидаги сўнгги тайинловлар, уларнинг кутилган ҳамда кутилмаган жиҳатлари, шунингдек, бошқарув ва бюджет самарадорлиги ҳақида атрофлича гаплашдик. Дастур меҳмони — иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исломбек Ниёзметов бўлди.
Теглар






