Logo

АҚШ биржалари рекорд даражага яқинлашди, нефт эса арзонлашди

Бугун 18:352 дақиқа

Инвесторлар Доналд Трампнинг Эрон билан музокаралар ҳақидаги баёнотларини ижобий қабул қилди. Бироқ Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай тўғридан-тўғри мулоқот олиб борилмаётганини билдирди.

АҚШ биржалари рекорд даражага яқинлашди, нефт эса арзонлашди © Foto: Yandex

АҚШнинг асосий фонд индекслари душанба кунги савдоларда сезиларли даражада ўсди. S&P 500 индекси 1,5 фоизга қимматлаб, 2 июн куни қайд этилган тарихий максимумга яқинлашди.

Технологик компаниялар улуши юқори бўлган Nasdaq Composite 2,1 фоизга кўтарилди, Dow Jones Industrial Average эса 1,3 фоиз ўсиб, янги рекорд кўрсаткичга эришди.

Технологик гигантлар етакчилик қилди

Бозордаги фаолликда асосан йирик технология компанияларининг ҳиссаси катта бўлди.

Meta акциялари 6 фоизга қимматлади;
Microsoft, Amazon ва Alphabet акциялари 4,4–4,9 фоизга ўсди;
Nvidia 2,9 фоиз;
Tesla эса 3,5 фоизга кўтарилди.

Нефт нархи пасайди

Бозордаги оптимизм фонида Brent маркали нефт нархи душанба куни қарийб 5 фоизга арзонлади.

Гринвич вақти билан соат 07:05 ҳолатига кўра, Brent фючерслари бир баррел учун 84,65 долларни ташкил этди,

Осиё бозорлари ҳам ижобий бошланди

Сешанба кунги савдоларда:

— Жанубий Кореянинг Kospi индекси 1,6 фоизга ўсди;
— Япониянинг Nikkei 225 индекси 0,3 фоизга кўтарилди;
— Гонконгнинг Hang Seng индекси эса 0,6 фоизга пасайди.

Вашингтон ва Теҳрон қарама-қарши баёнот бермоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан музокаралар давом этаётганини ва Теҳронга келишувга эришиш учун «сўнгги имконият» берилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан маслаҳатлашувлардан кейин Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳужум режаси бекор қилинган.

Бироқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағоий бу даъволарни рад этди.
Унинг таъкидлашича, Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай тўғридан-тўғри музокара олиб бормаяпти ва яқин вақтда АҚШ расмийлари билан учрашув ҳам режалаштирилмаган.

Бағоий айни пайтда Эрон Ўмон орқали Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати масаласини муҳокама қилаётганини, АҚШ билан боғлиқ масалалар эса кейинги босқичларда кўриб чиқилиши кераклигини билдирди.

Теглар

Мавзуга оид