Logo

АҚШ Эрон билан урушда «MQ-9 Reaper» флотининг 25 фоизидан айрилди

Бугун 20:402 дақиқа

АҚШ Эрон билан давом этаётган ҳарбий тўқнашувларда ўзининг энг илғор қуролларидан бири — «MQ-9 Reaper» дронларининг қарийб чорак қисмини йўқотди. 45 та стратегик дроннинг йўқ қилиниши Пентагонга камида 1,3 миллиард долларга тушган.

АҚШ Эрон билан урушда «MQ-9 Reaper» флотининг 25 фоизидан айрилди © Foto: tvzvezda.ru

АҚШ ҳарбийлари Эрон билан уруш давомида камида 45 та MQ-9 Reaper дронини йўқотган. Бу Пентагоннинг мазкур дронлар флотининг тахминан чорак қисмига тенг. Бу ҳақда «The Washington Post» уч нафар АҚШ расмийсига таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, АҚШ арсеналида ҳозир 145 тадан ортиқ «Reaper» қолган. Ҳар бир дроннинг қиймати сенсорлари ва ракеталарbга қараб 30 миллион доллардан 50 миллион долларгача баҳоланади. Йўқотилган дронларнинг умумий қиймати 1,3 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Захиралар қисқармоқда

«Reaper» йўқотишлари АҚШнинг Эрон урушида ва Украинани қўллаб-қувватлаш жараёнида сарфланаётган қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захиралари билан боғлиқ кенгроқ муаммонинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

«The Washington Post» аввалроқ айрим стратегик захиралар қисқараётгани ҳақида хабар берган.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, мазкур вазият Трампнинг ҳарбий имкониятларини чеклаб қўймоқда. Бунинг устига, шу ҳафта Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг юқори мартабали вакилларидан бири жангларни то Трампнинг ваколат муддати тугагунига қадар давом эттириш билан таҳдид қилган.

Оқ уйнинг айтишича, АҚШда етарлича захира мавжуд

«The Independent» нашрининг сўровига жавобан Пентагон матбуот котиби бу борада изоҳ беришдан тийилган. Бироқ Оқ уй вакили қурол-яроғ танқислиги ҳақидаги хабарларни қатъиян инкор этган.

«АҚШ ҳарбийларида президент Трампнинг барча стратегик мақсадлари ва бошқа вазифаларни бажариш учун етарлича ўқ-дори ҳамда захира мавжуд. «Эпик ғазаб» операцияси эса Қўшма Штатлар билан ўйнашиш нимага олиб келишини кўрсатиб қўйди», — деди Оқ уй матбуот котиби Анна Келли ўзининг олдиндан тайёрланган баёнотида.

Ўтган ҳафта «The Washington Post» нашри узоқ масофага учувчи ракеталар ва тутиб қолувчи тизимлар захираси камайиб кетаётгани сабабли Доналд Трамп Мудофаа вазири Пит Ҳегсетга қаттиқ эътироз билдиргани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Оқ уй бу маълумотни ҳам рад этди.

Теглар

Мавзуга оид