«Асакабанк» раҳбари Олмазор туманига ҳоким бўлди

13.02.2026 | 10:131 дақиқа

«Асакабанк» бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Қудратилла Тўлаганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими бўлди.

«Асакабанк» раҳбари Олмазор туманига ҳоким бўлди

Қудратилла Асатуллаевич Тўлаганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги расмий маълум қилди.

Қудратилла Тўлаганов 1982 йил 6 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2008 йилда Тошкент молия институтини, 2016 йилда эса Банк-молия академиясини тамомлаган. Молия ва банк тизимидаги кўп йиллик фаолияти давомида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Янги тайинловга қадар у 2023 йилдан буён «Асакабанк» бошқарув раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Маълумот учун: ҳозирда Тошкентнинг Шайхонтоҳур, Сергели ва Учтепа туманларини ҳам банк соҳасида фаолият юритган кадрлар бошқариб келмоқда.

Теглар

Мавзуга оид