Баҳрайн ҳаво ҳудудини ёпди — Форс кўрфазидаги кескинлик ортиб бормоқда

23.06.2025 | 23:102 дақиқа

Баҳрайн қироллиги минтақадаги хавфсизлик ҳолати туфайли ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпди.

Баҳрайн ҳаво ҳудудини ёпди — Форс кўрфазидаги кескинлик ортиб бормоқда
Мамлакатнинг Транспорт ва алоқа вазирлигига қарашли Фуқаро авиацияси бошқармаси бу қарорни эҳтиёт чораси сифатида қабул қилганини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг давлат ахборот агентлиги BNA 23 июн куни маълумот тарқатди. Қарор минтақадаги ҳарбий ва сиёсий кескинлашув фонида қабул қилинган. Баҳрайн расмийлари хавф-хатарларни баҳолаган ҳолда ҳаво ҳаракати вақтинча тўхтатилганини билдирди. Айни пайтда, минтақада Эрон ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликлар кучайган. Қатардаги АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужумлари амалга оширилгани ва портлашлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Теглар

Мавзуга оид