
Бугун қайси банкларда доллар айирбошлаш қулайроқ?
Ўзбекистонда тижорат банклари 7 январ куни учун амалда бўладиган долларнинг янги айирбошлаш курсини эълон қилди.

7 январ куни Ўзбекистонда фаолият юритаётган тижорат банклари орасида доллар айирбошлашнинг қулай курслари янгиланди.
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
«Infin bank» — 11 970 сўм;
«Milliy bank» — 11 960 сўм;
«Asaka bank» — 11 960 сўм;
«Garant bank» — 11 960 сўм;
«SQB» — 11 950 сўм;
«Ipak yo'li bank» — 11 950 сўмдан сотиш мумкин.
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
«Hayot bank» — 12 000 сўм;
«Asakabank» — 12 000 сўм;
«Xalq banki» — 12 010 сўм;
«Agrobank» — 12 015 сўм;
«Infin bank» — 12 015 сўм;
«Milliy bank» — 12 020 сўмдан харид қилиш мумкин.
Айни пайтда валюталар бўйича кунлик курслар ҳар куни янгиланиб, тижорат банкларининг расмий сайтларида ва уларнинг мобил иловаларида эълон қилинади.





