Logo

Давлат банкларини хусусийлаштириш 2028-йилга сурилиши мумкин — Фитч

Кеча 22:251 дақиқа

Амалдаги стратегияда эса 2027-йил охиригача иккита давлат банкини хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Давлат банкларини хусусийлаштириш 2028-йилга сурилиши мумкин — Фитч

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида 2030-йил охиригача бешта давлат банкини сотиш кўзда тутилган. Фитч Ратингс 19-ноябрдаги шарҳида «Ўзсаноатқурилишбанк» (СҚБ) ва «Асакабанк»ни сотувга тайёрлаш ишлари жадаллашганини маълум қилди.

Агентлик фикрича, Франклин Темплетон ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг иштироки бу банкларга ўз фаолиятини қайта ташкил этишда ёрдам беради.
 
Муаммоли кредитлар

Фитч баҳосига кўра, сўнгги икки йилда банк соҳасидаги ислоҳотлар тезлашган. Бироқ аввал берилган муаммоли кредитлар давлат банклари учун хавф бўлиб қолмоқда.

Аҳолига берилган кредитлар қай даражада ўз вақтида қайтарилишини баҳолаш учун ҳам кўпроқ вақт керак.
Айрим давлат банклари муаммоли кредитларни балансдан чиқарган. «СҚБ» ва «Асакабанк» эса кредитларни баҳолаш мезонларини қатъийлаштирган. Шундан сўнг уларнинг 2025-йилги ҳисоботларида қайтмаслик хавфи бор деб баҳоланган кредитлар ҳажми ошган.

Фитч муаммоли қарзлар билан ишлаш бўйича кейинги чоралар банкларнинг кредит портфели сифатини яхшилашини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия банклари Ўзбекистондаги банкларни хусусийлаштиришда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид