
Эртадан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?
1 ноябрдан Ўзбекистонда қатор қонунчилик ва маъмурий ўзгаришлар кучга кирмоқда. Улар тадбиркорликка ёрдам бериш, аҳолининг айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш, касбга қайта тайёрланиш имкониятларини кенгайтириш ва давлат хизматлари самарадорлигини оширишга қаратилган.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш бошланади
Ўзбекистонда жорий йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.
Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин “техпаспорт” алмаштирилмайди
Ўзбекистонда 1 ноябрдан транспорт воситасига газ баллони ўрнатилганига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.
Ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ўзгаради
4 август куни қабул қилинган президент фармонига кўра 1 ноябрдан ушбу санадан эътиборан хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираларини шакллантиради:
ногиронлиги бўлган шахслар;
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар;
камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари;
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим шахслар;
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар.
Бунда мажбурий захиралаш ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги зарур. У ходимларининг сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланади.
Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Бунда ишсизлик нафақаси сўнгги 5 йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг улар 6 ой ичида мурожаат қилганда, уларнинг охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади. 1-ойда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда, 2- ва 3-ойларда эса ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланади
Эртага, 1 ноябрдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, ДХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дин ишлари қўмитаси аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олишни бошлайди.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари
Хўжалик юритувчи субъектлар фақат ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етимлар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захирасини шакллантиришлари шарт. Бунда мажбурий захира:
– ходимлар умумий сонининг 3 фоизидан ошмаслиги керак;
– ходимлар сони 100 кишидан ортиқ бўлган ташкилотларга нисбатан қўлланилади.
Ижро ҳокимиятининг 2,1 мингдан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Президент фармонига асосан ижро ҳокимиятининг 2 141 та штат бирлиги, жумладан, бюджет ташкилотларидан 1 863 та, бюджетдан ташқари жамғармадан эса 278 та лавозим штат жадвалидан чиқарилади. Энг кўп қисқартиришлар 498 та ўрин билан Солиқ қўмитаси, 224 та штат билан Сув хўжалиги вазирлиги, 200 та иш ўрни билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва 163 та билан Бандлик вазирлиги ҳисобига тўғри келади.
Шу билан бирга қўмиталардан 4 та, агентликлардан 6 та ҳамда инспекциялардан 6 та, жами 16 та раҳбар ўринбосарлари штати тугатилади. Бунда вазирлик, қўмиталар, агентликлар ва инспексиялар ҳамда уларнинг ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) бўлинмаларининг жами бошқарув ходимлари чекланган сони 46 989 та этиб белгиланади.
Қўшимча касб ўрганмоқчи бўлганларга қарз берилади
Малакасини ошириш ва касбга қайта тайёрланиш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун ссуда сифатида “касб ваучери” берилади. Шахс ўқишни тугатиб сертификат олгач, ишга жойлашганидан сўнг ссудани 2 йил давомида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қайтаради.
Ногиронлиги бўлган; 3 ойдан ортиқ давом этадиган курсларда таълим олаётган Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзолари ёки доимий яшаш жойидан бошқа ҳудудга қатнаб таълим олаётганларгага касб-ҳунар курсларида таълим олиш даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида стипендия тўланади:
Бунда ишсизлик нафақаси тўланиши даврида ўқувчиларга стипендия тайинланмайди.
Тадбиркорнинг солиқ юки 3-4 карра камаяди
1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.
Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади. Масалан, ҳозир айланмаси 100 миллион сўмгача бўлган якка тадбиркор йиллик 12 миллион сўмгача қатъий солиқ ўрнига кўпи билан 1 миллион сўм тўлайди. Ёки айланмаси 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркор айланмадан илгари 30-40 миллион сўм солиқ тўлаган бўлса, энди унинг солиқ юки 3-4 карра камаяди.
Айрим фуқаролар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади
ДХМга мурожаат қилганда пенсионерлар, ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача бўлган боласи билан келган фуқароларга давлат хизматларидан навбациз фойдаланиш имтиёзи берилади.
Жисмоний шахсларни Ягона идентификациялаш тизимида (OneID) муқобил шаклда рўйхатдан ўтказишда шахсни биометрик идентификациялаш (Face ID) тартиби жорий этилади.





