Logo

Ҳафта давомида ҳарорат +42 даражагача кўтарилади

Бугун 14:101 дақиқа

10-15-август кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида иссиқ об-ҳаво сақланади. Айрим кунлари ҳаво +42 даражагача кўтарилиши, баъзи ҳудудларда эса шамол кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат +42 даражагача кўтарилади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Кундузги ҳаво ҳарорати +37...+40 даража атрофида, 12-13-август кунлари баъзи жойларда +41...+42 гача бўлади. Кечалари ҳарорат асосан +21...+26 даража бўлади.

Шу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун кундузи Тошкент вилоятида ва ҳафтанинг айрим кунларида эса республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шимолда, чўл ҳудудларда ва 14-августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метр гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бугун куннинг иккинчи ярмида шаҳарнинг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

11-14-август кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечалари +23...+26 даража, кундуз кунлари +37...+40 даража, 12-13 августда +41 даражагача бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.

Теглар

Мавзуга оид

Ҳафта давомида ҳарорат +42 даражагача кўтарилади | Vaqt.uz