add

HONOR’нинг «Robot Phone» смартфони 2026 йилда бозорда пайдо бўлади

HONOR компанияси икки йил ичида робот камерали илк смартфон — Robot Phone моделини бозорга чиқаришини маълум қилди. Янги қурилма СИ технологиялари билан тўлиқ жиҳозланади.

HONOR’нинг «Robot Phone» смартфони 2026 йилда бозорда пайдо бўлади

Кўплаб концепт телефонлар фақат намойишда қолиб кетади. Аммо хитойлик HONOR бренди ўзи ишлаб чиққан футуристик «Robot Phone» моделини оммавий ишлаб чиқариш режасини эълон қилди. Компания раҳбари Ли Жиан бу смартфон 2026 йилда истеъмолчиларга тақдим этилишини маълум қилди.

Chip.com.trʼнинг ёзишича, қурилманинг энг катта янгилиги — унинг корпусидан мустақил ҳаракатланувчи кичик гимбал камерага эга бўлиши. У турли бурчаклардан суратга олиш имконини беради. Ҳозирча камера ҳаракатларини фойдаланувчи қай даражада бошқариши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Телефон сунъий интеллект асосидаги кўплаб функциялар билан жиҳозланади. HONOR бу смартфон орқали глобал СИ қурилмалари бозорида етакчи ўринни эгаллашни кўзламоқда.

Бироқ гимбал механизмини ингичка смартфон корпусига жойлаштириш муҳандислик жиҳатдан жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Шу билан бирга, мустақил ҳаракатлана оладиган камера қурилма ишламаётган пайтда ҳам тасвирга олиши мумкинлиги хусусийлик масаласида хавотир уйғотмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, HONOR қатланувчи телефонларда бўлганидек, бу технологияни ҳам муваффақиятли жорий эта олади. Бу қурилма нафақат камера жиҳозлари, балки смартфон концепциясига бўлган ёндашувни ҳам ўзгартириши мумкин.

Теглар

Мавзуга оид

HONOR’нинг «Robot Phone» смартфони 2026 йилда бозорда пайдо бўлади | Vaqt.uz