Жиззахда 500 млн долларлик ИЭС ишга тушди
Кеча 19:591 дақиқа
550 МВт қувватга эга иссиқлик электр стансияси йилига 4,4 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқара олади.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қурилган иссиқлик электр стансияси 20-ноябр куни Ўзбекистоннинг ягона энергетика тизимига уланди ва тармоққа электр етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, стансия Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси билан ҳамкорликда қурилган бўлиб, унга ўрнатилган буғ-газ қурилмалари йилига 500 млн куб метргача табиий газни тежаш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 18-ноябр куни Ўзбекистонда 272,6 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган эди. Шундан қарийб 80 фоизи иссиқлик электр стансиялари ҳиссасига тўғри келган.





